Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева: "Ишончим комил, яқин келажакда ҳар бир ўқитувчи муносиб маош олади"
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча таълим ходимларини табриклади.
"Бу йил Сизни касб байрамингиз билан табриклаб, заҳматли меҳнатингиз ва фидойилигингиз учун миннатдорлик билдириш, фурсатдан фойдаланиб, ҳукуматимиз педагоглар ҳаёти ҳамда фаолиятини енгиллаштирадиган кўплаб қарорларни қабул қилганини айтиб ўтиш менга алоҳида мамнуният бағишламоқда", деб ёзди у.
Педагоглар учун имтиёзли ипотека ва таълим кредитлари жорий этилди, фарзандлари олий ўқув юртларига ўқишга киришида ёрдам кўрсатиладиган бўлди, имтиёзли авиачипталар, давлат хизматлари тўловларини икки баробар камайтириш каби қулайликлар яратилди. Эндиликда сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ой 50 фоизгача устама берилади.
"Ишончим комил, яқин келажакда ҳар бир ўқитувчи муносиб маош олади, бу касбнинг обрўйи эса янада баланд бўлади. Бундан кейин ҳам жонажон Ўзбекистонимизда ҳамма — биринчи синф ўқувчисидан тортиб, президентгача ўқитувчи кириб келганида ўрнидан туриб, доимо эҳтиром кўрсатишини истардим! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар! Ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизни тўғри йўлга бошланг!" - деб ёзади Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
23:22 / 10.07.2026
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди
17:38 / 10.07.2026
Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
17:16 / 01.07.2026