Ўзбекистон | 07:38 / 15.09.2023
2542
1 дақиқада ўқилади

Корея Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги салоҳиятини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширади

Транспорт вазирлиги ва Сеул университети ўртасида келишув имзоланди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Транспорт вазири ўринбосари Илҳом Абдуғаффоров бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Корея Республикасига амалга оширган ташрифи давомида транспорт соҳасида ўзаро ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.

Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Корея бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Сеул университети ўртасида йўл хўжалиги ва транспорт соҳасида технологик ечимларни алмашиш борасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишув имзоланди.

Келишувга мувофиқ мазкур университет томонидан «Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги салоҳиятини ривожлантириш» грант лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид