16:39 / 15.09.2023
15583
Реклама

Pepsi Music Fest 2023 – мусиқа ва Pepsi ҳамоҳанглиги 

Қайноқ лаҳзаларни ўзида жамлаган Pepsi Music Fest 2023 уч кун мобайнида ҳаммани очиқ осмон остидаги мусиқа кечасига чорлади.

8, 9 ва 10 сентябрь кунлари Тошкентда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона олдидаги очиқ майдонда Open-air Pepsi фестивали бўлиб ўтди. Томошабинлар учун кутилмаган совғалар ва ёрқин лаҳзаларга бой тадбир иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди. 

Йилнинг орзиқиб кутилаётган йирик шоуси - Pepsi Music Fest 2023 ҳар галгидан ҳам юқори ритмда жаранг сочди. Уч кунлик мусиқа ва рақс байрамида қатнашганлар янги репертуарлар, рақс жамоаларининг чиқишлари ва флешмобларнинг иштирокчисига айланди.

Фестивалнинг махсус меҳмонлари:

- DG Smash

- JONY

- АNNA ASYI билан қўшиқ ва рақс ҳақиқий байрам кайфиятини бахш этди.

Фестивалда маҳаллий реперлар томонидан янграган Pepsi мадҳиясига барча иштирокчилар жўр бўлишди. Ҳар йили улкан Open-air ўтказишни анъанага айлантираётган Pepsi республиканинг бошқа ҳудудларидаги аҳоли учун ҳам мусиқий фестиваллар ўтказиб келмоқда. Йил давомида Наманган, Самарқанд, Бухоро, Урганч шаҳарларида ҳам йирик шоулар Pepsi ишқибозларига бахтиёр лаҳзаларни улашди. Якуний фестивал - Pepsi Music Fest 2023 эса унинг кулминацияси бўлди. 

Pepsi таъмини мусиқа жўрлигида ҳис қил! 

Янгиликларни Instagram'даги Pepsi Uzbekistan саҳифаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ушбу ҳавола орқали Pepsi Music Fest 2023 шоусини томоша қилинг.

Реклама

Top