Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги энг йирик футбол коммуникация кампанияларидан бири — Pepsi’нинг “12-ўйинчи” миллий лойиҳаси бошланди. Унинг ғояси оддий, аммо жуда кучли туйғуга асосланган: катта футбол ўйинларида мамлакат ягона кучга айланади.

https://telegra.ph/embed/youtube?url=https%3A%2F%2Fyoutu.be%2F6ES7d0Im19s

“12-ўйинчи” маъноси

Кампаниянинг илк оммавий кўриниши INKUZART тахаллусли рассом томонидан яратилган кенг кўламли стрит-арт лойиҳаси бўлди. Деворий сурат (мурал) ўзига хос бадиий тизер сифатида пайдо бўлди. Композиция марказида ойнани эслатувчи майдон, унинг атрофида эса футбол рамзлари ва 12 рақами билан бирлашган одамлар тасвирланган эди. Бу асар тайёр жавоблар бермай, аксинча, “12-ўйинчи аслида ким?” деган асосий саволни ўртага ташлади. Бироз вақт ўтиб, бу сир ечилди: “Ойна” ичида орқасига 12 рақами туширилган кўк футболкали инсон қиёфаси пайдо бўлди.

Асосий ғоя шундан иборат эдики, деворий сурат олдида тўхтаган ҳар қандай йўловчи беихтиёр тасвирнинг бир қисмига айланарди. У шунчаки сурат қаҳрамонини эмас, балки ўз аксини кўрарди. Шу тариқа лойиҳанинг асосий метафораси туғилди: 12-ўйинчи — бу ҳар бир мухлис. Стрит-арт нафақат шаҳар санъат объектига, балки футбол, санъат ва замонавий маданиятни бирлаштирган ҳиссий ифодага ҳам айланди. Ташқи реклама ва рақамли каналлардаги тизерлар билан биргаликда у яхлит бир ҳикоянинг қисмига айланиб, аудиторияни кампаниянинг асосий мазмунини англашга босқичма-босқич етаклади. 

Миллионлар садоси

Замонавий ўзбек саҳнасининг энг ёрқин вакилларидан бири — Конста томонидан яратилган “12” треки лойиҳанинг мусиқий юрагига айланди. Композиция мухлисларнинг чинакам садосига айланди. Унинг замирида катта футбол инсонларни бирлаштирадиган ягона ритм, ягона нафас ва ягона ишонч ғояси ётади.

Трекнинг премьераси 22 май куни ўн минглаб меҳмонларни жамлаган ва “12-ўйинчи” лойиҳасининг расмий тақдимоти вазифасини ўтаган, мамлакатнинг энг йирик гастрономик фестивали — Pepsi Lazzatli Fest’да бўлиб ўтди.

Таниқли режиссёр Ҳабиб Набиев томонидан суратга олинган тижорий видеоклип бу шиорнинг визуал тимсолига айланди. Видео футболга мухлислик қилиш иштиёқини тўлақонли етказиб бера оладиган ёрқин ва ҳиссиётларга бой чиқди. Бугунги кунда ушбу ижодий иш мамлакатимиз саноатидаги энг йирик видеолойиҳалардан бири саналиб, суратга олиш даражаси, графика сифати ва кадрлар динамикаси билан кишини ҳайратга солади.