Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълимдан кейинги таълим учун ҳужжат топшириш бошланди
Ўзбекистонда олий таълимдан кейинги таълим (докторантура) учун ҳужжат топшириш бошланди.
Кеча, 15 сентябрдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим (докторантура) учун ҳужжат топшириш бошланди.
2024 йил 1-чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари бўйича ҳужжатлар жорий йил 15 сентябридан 15 октябрига қадар ягона электрон тизим орқали қабул қилинади.
Бунда, стажёр-тадқиқотчилик ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли ҳисобланади.
Таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.
Докторантура фан доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шаклидир.
Мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.
Мавзуга оид
10:15 / 26.06.2026
Олий тоифали ўқитувчилар мақсадли магистратурага қабул қилинади
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026