Ўзбекистон | 09:31 / 16.09.2023
4128
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахт туманларида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Фото: AFP

Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Яккасарой, Учтепа ва Олмазор туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.

Олмазор туманида 16 сентябр куни 11:00 дан 17:00 гача:

— Чилтўғон маҳалласида қисман;
— 1 та улгуржи истеъмолчи;

Яшнобод туманида 18 сентябр куни 10:00 дан 18:00 гача:

— Қурувчилар маҳалласида;
— Иноқобод маҳалласининг Шавкат, Чашма, Чарос, Саодат кўчаларида;
— улгуржи истеъмолчилар – 15 та;

Учтепа туманида 11:00 дан 16:00 гача:

— Фозилтепа маҳалласида;
— улгуржи истеъмолчилар 8 та.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид