Жаҳон | 09:02 / 16.09.2023
5017
4 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия Украина ғалласини импорт қилиш бўйича тақиқни узайтирмади

Брюссел Украинадан келаётган ғалла энди қўшни мамлакатлар бозорларига халақит бермайди, деб ҳисоблади. Полша бунга рози эмас ва энди ўз эмбаргосини жорий қилмоқда. 

Фото: Reuters

Европа комиссияси 15 сентябр, жума куни тегишли чора-тадбирлар муддати тугагандан сўнг, Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига чекловларни узайтирмади. Бу ҳақда Еврокомиссия сайтида хабар берилди.

ЕК махсус мувофиқлаштириш платформаси иши ва жорий йил май ойида жорий этилган вақтинчалик чора-тадбирлар туфайли Украина ғалласининг беш қўшни давлат бозорига таъсири йўқолганини ва Европа Иттифоқидан ташқари учинчи мамлакатларга экспортни йўлга қўйиш мумкинлигини таъкидлади. 

Украина, шунингдек, қўшни мамлакатларда нархлар ошишига йўл қўймаслик учун 30 кун ичида экспортни лицензиялаш тизими каби қўшимча чора-тадбирларни жорий этишга рози бўлди. Бундан ташқари, Киев тўрт тоифадаги товарлар экспортини алоҳида назорат қилиши керак. «Европа комиссияси Украина томонидан самарали чоралар кўрилаётган экан, ҳар қандай чекловларни жорий қилишдан тийилади», дея маълум қилди Брюссел. 

Украинага қўшни давлатлар эмбарго муддатини узайтириш тарафдори 

Россия ҳарбий ҳаракатлари ва кейинчалик Қора денгизнинг ҳарбий блокадаси туфайли Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини денгиз орқали экспорт қилиш чекланди. Натижада қуруқлик орқали катта ҳажмлар олиб ўтилди. Украина билан чегарадош Болгария, Венгрия, Полша, Руминия ва Словакияда бу ортиқча маҳсулот йиғилиб қолиши ҳамда товарлар нархининг пасайишига олиб келди. Бешта давлат Украинадан ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришни вақтинча тақиқлади. 

Кейинчалик, Европа комиссияси Украинадан буғдой, маккажўхори, кунгабоқар уруғини 5 июнгача, кейин эса 15 сентябргача етказиб беришга эмбарго қўйишга рози бўлгач, улар бу чораларни бекор қилди. Энди бу эмбарго бекор бўлди. 

Полша Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти бўйича ўз тақиқини жорий қилади 

Варшава бир неча бор Европа Иттифоқи даражасидаги чекловларни олиб ташлашга қарши чиқди ва бу ҳолатда ўз эмбаргосини жорий этиши билан таҳдид қилди. Украина Европа Иттифоқидан Полша ва бошқа Шарқий Европа давлатлари орқали қуруқликда ғалла экспорт қилиш имконини берувчи «бирдамлик йўлаклари»ни очиқ сақлашни сўради. Франция, Германия ва Испания Киевнинг позициясини қўллаб-қувватлаб, савдо чекловлари ЕИ ички бозори яхлитлиги ва Европанинг Украинани қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига путур етказади, дея маълум қилди. 

Бош вазир Матеуш Моравецкий Европа комиссиясининг қароридан сайловчилар билан учрашув чоғида хабар топди ва Варшава ўз тақиқини жорий этишини тасдиқлади. «Мен улар (Европа комиссияси) тақиқни узайтиришини хоҳлардим, лекин улар буни қилмади. Биласизми, биз ҳозир нима қиламиз? Биз уларнинг келишмовчилигига қарамай, Европанинг розилиги йўқлигига қарамай, бу тақиқни узайтирамиз. Украина ғалласини олиб киришга қўйилган тақиқни узайтирамиз. Берлин, фон дер Ляйен, Туск ёки Вебернинг гапларига қулоқ солмаймиз, чунки бу полшалик фермернинг манфаатларига мос келади», — деди Полша ҳукумати раҳбари. 

Венгрия ҳам худди шундай тақиқни жорий қилди, деб хабар беради AFP. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери