Иқтисодиёт | 07:28 / 18.09.2023
15391
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Германия билан қиймати 100 млрд доллардан зиёд қўшма лойиҳалар амалга ошириляпти

Сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони қарийб 3 баробар ўсди.

Фото: Дунё АА

Германия Савдо-саноат палатаси бошқаруви аъзоси доктор Фолкер Трайер бошчилигидаги Германия делегациясининг ташрифи доирасида жорий йилнинг 14 сентябр куни пойтахтда «Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни»га бағишлаб, Ўзбекистон-Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда саноат кооперациясини ривожлантиришга доир бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг маълумотига кўра, давра суҳбатидан сўнг B2G форматидаги учрашувлар ва «Ўзбекистонда Германия иқтисодиёти куни 2023» анжумани ташкил этилди.

Конференция дастурига «Ўзбекистонда немис дуал таълим тизими: имкониятлар ва истиқболлар» ва «Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги энергетика соҳасини ўзгартириш борасида ҳамкорлик» мавзуларидаги панел мунозаралари киритилди.

Сўнгги икки йилда Ўзбекистонга киритилган Германия инвестицияларининг умумий ҳажми қарийб 2 миллиард еврони ташкил этди. Ҳозирги пайтда Германия ҳамкорлари билан бирга қиймати 100 миллиарддан ортиқ бўлган 10 дан кўпроқ қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони қарийб 3 баробар ўсиб, бугунги кунда бу кўрсаткич 200 тага етди. Жорий йилнинг 6 ойи давомида 17 та қўшма корхона ишга туширилди.

Мавзуга оид