01:17 / 19.09.2023
38089

«Навбаҳор» сафарда «Ал Ҳилол» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

Саудияликлар сафида Неймар, Невеш, Малком ва Митрович каби юлдузлар ҳаракат қилди.

Фото: Ал Ҳилол

Осиё Чемпионлар Лигасида D гуруҳида 1-тур баҳслари ўтказилди. 

Турнирдаги дебютини ўтказаётган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби қитъанинг 4 карра чемпиони, таркибида Неймар, Невеш ва Митрович каби юлдузларни жамлаган «Ал Ҳилол» билан дуранг қайд этди. 

52-дақиқада Аброр Исмоилов ажойиб рейд амалга оширди ва Тома Табатадзени бирга-бир вазиятга чиқарди, гуржистонлик ҳужумчи эса ҳисобни очди.

Беллашув «лочинлар» ғалабасига қараб кетаётганди, аммо ҳакам тўхталишлар учун 14 дақиқа қўшиб берди ва мезбонлар 90+10-дақиқада тўп киритиб мағлубиятдан қутулиб қолишди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Эроннинг «Нассажи Мозандарон» жамоаси Ҳиндистон чемпиони «Мумбай Сити»дан устун келди. 

2-турда Самвел Бабаян бошқарувидаги «Навбаҳор» Мумбай клубини қабул қилади. Беллашув 3 октябр куни ўтказилади. 

ОЧЛ. D гуруҳи. 1-тур. 18 сентябр
Ал-Ҳилол – Навбаҳор 1:1

18 сентябр. Ар-Риёд шаҳри. «Қирол Фаҳд» стадиони.
Голлар: Али Ал Булайҳи (90+10) — Тома Табатадзе (52). 
Ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Ҳасан, Муҳаммад Аҳмад Ал Ҳаммади, Ҳасан Муҳаммад Ал Маҳри, Султон Муҳаммад Ал Ҳаммади (барчаси БАА).
Назоратчи: Виктор Колпаков (Қирғизистон).
Комиссар: Башир Абдул Холиқ (Ливан).
Ал Ҳилол — Муҳаммад Ал Овайс, Али Ал Булайҳи, Салмон Ал Фараж (Муҳаммад Канно, 74), Рубен Невеш (Абдулла Ал Ҳамдан, 89), Александар Митрович, Неймар, Ёсир Аш Шаҳрони (Носир Ад Довсари, 74), Сауд Абдулҳамид (Муҳаммад Ал Бурайк, 89), Малком, Ҳасан Ат Тамбакти, Микаэл Оливейра.
Навбаҳор — Ўткир Юсупов, Милош Милович, Иброҳим Йўлдошев (Лука Чермель, 83), Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов (Темурхўжа Абдуҳолиқов, 70), Игорь Голбан, Асад Собиржонов (Дониёр Абдуманнопов, 54), Тома Табатадзе (Жасур Яхшибоев, 83).
Огоҳлантиришлар: Филип Иванович (28), Неймар (60), Аброр Исмоилов (60). 

Мумбай Сити (Ҳиндистон) — Нассажи Мозандарон (Эрон) 0:2
Голлар:
Ҳусайни (34), Озоди (62).

Top