13:33 / 19.09.2023
7315

Путин озиқ-овқат эмбаргосини 2024 йил охиригача узайтирди

Эмбарго Европа Иттифоқи, АҚШ, Австралия, Канада, Норвегия, Исландия, Лихтенштейн, Албания, Черногория учун амал қилади.

Фото: kremlin.ru

2014 йилда санкцияларга жавобан киритилган Россия озиқ-овқат эмбаргоси 2024 йилгача узайтирилди.

Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот веб-сайтида жойлаштирилган президент Владимир Путин томонидан имзоланган фармонда айтилган.

«Россия Федерацияси президентининг 2014 йил 6 августдаги 560-сонли «Россия хавфсизлигини таъминлаш бўйича айрим махсус иқтисодий чора-тадбирларни қўллаш тўғрисида»ги фармонида назарда тутилган айрим махсус иқтисодий чора-тадбирларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январдан 31 декабргача узайтирилсин», дейилади ҳужжат матнида.

Эмбарго доирасида иқтисодий санкциялар жорий этишга қарор қилган давлатлардан гўшт ва сут маҳсулотлари, балиқ, сабзавот, мева ва ёнғоқларни мамлакатга олиб кириш тақиқланади. Эмбарго Европа Иттифоқи, АҚШ, Австралия, Канада, Норвегия, Исландия, Лихтенштейн, Албания ва Черногорияга тегишли. 

Top