Жаҳон | 08:31 / 19.09.2023
6305
2 дақиқада ўқилади

Зеленский БМТ Бош ассамблеяси сессиясида иштирок этиш учун АҚШга етиб борди

Украина президенти Володимир Зеленский Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқи олдидан АҚШга етиб борди. 

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official

«Мен аэропортдан тўғри Америкада даволанаётган ва реабилитация қилинаётган аскарларимиз олдига кетяпман», — деб ёзди Украина давлат раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Бундан ташқари, Зеленский АҚШ президенти Жо Байден, Конгресснинг ҳар икки палатаси раҳбарлари ва ҳарбий раҳбарият билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Украина раҳбари БМТ Низомига «тўлиқ кучни қайтариш» зарурлигига ишора қилиб, ушбу ҳужжатнинг асосий тамойили давлатнинг ҳудудий яхлитлиги эканлигини таъкидлади. 

Жаҳон ташкилотининг «тажовузларни тўхтатиш ва уларнинг олдини олиш имкониятларини ошириш зарур», деб таъкидлади Зеленский. Украина «бу масала бўйича БМТ аъзоларига аниқ таклиф билан чиқади», дея қўшимча қилди у. 

Зеленский Ню-Йоркда реабилитация қилинаётган украиналик аскарларни бориб кўрди.

«Йигитларимизга жароҳатлардан қутулишда ёрдам бераётган шифокорлар жамоасига миннатдорчилик билдираман. Давлат мукофотларини топширдим ва украиналикларнинг матонати, умумий ғалабамиз ҳақида ғоят муҳим сўзларни эшитдим», — деди Украина раҳбари.

Мавзуга оид