Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча муқаддас китоблар, жумладан Қуръон ҳам бузғунчиликдан қонуний ҳимояга лойиқ — Тўқаев
Қозоғистон президенти БМТ минбаридан туриб, муқаддас китобларга бўлган чуқур ҳурматсизлик ҳаракатларидан хавотирда эканини айтди.
Барча муқаддас китоблар, жумладан Қуръон ҳам вандализмдан ҳуқуқий ҳимояга лойиқдир. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги умумий мунозарадаги нутқида айтиб ўтди.
«Аммо тинчликка эришиш фақат қуролларни тақиқлаш ёки декларацияларни имзолашдан иборат эмас. Тинчлик маданиятини шакллантиришда динлараро ва конфессиялараро мулоқот асосий ўрин тутади. Шунинг учун биз сўнгги пайтларда муқаддас китобларга бўлган чуқур ҳурматсизлик ҳаракатларидан хавотирдамиз. Исломга ёки бошқа динга қарши бундай ваҳший ҳаракатларни эркинлик, сўз эркинлиги ва демократия ифодаси сифатида қабул қилиб бўлмайди. Барча муқаддас китоблар, жумладан, Қуръон ҳам бузғунчиликдан қонуний ҳимояга лойиқ», деди Тўқаев.
Аввалроқ, Қозоғистон БМТ Бош Ассамблеясининг муқаддас китобларни таҳқирлашга қарши резолюциясига ҳаммуаллифлик қилган эди.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
00:26 / 08.06.2026