09:00 / 20.09.2023
3411
Реклама

Samsung билан 20 йил давомидаги ишончли хизмат: Digital Inverter™ мотор ва компрессори учун кафолат

Фото: Samsung

Samsung ўз кир ювиш машиналари ва совиткичларидаги мотор ва компрессорлар учун 20 йиллик кафолатни тақдим этмоқда.

20 йиллик кафолат: бу нима дегани?

Samsung компанияси илғор технологияларни татбиқ этган ҳолда ўз маҳсулотларининг сифатини ошириш устида мунтазам ишламоқда. Маиший техниканинг кундалик ҳаётимиздаги муҳим ўрни ҳамда ундан доимий тартибдаги фойдаланиш одатларини инобатга олган ҳолда Samsung компанияси компрессор ҳамда мотор учун кафолат муддатини 20 йилга узайтирмоқда.

Бундай натижаларга 25 йилдан зиёд давр мобайнида техниканинг шовқинсиз ишлашини таъминлаш, самарадорликни ошириш ва энергия сарфини 50% га камайтиришга қаратилган Рақамли Инвертор Технологияси (Digital Inverter Technology) соҳасидаги тадқиқотлар ва изланишлар ёрдамида эришилмоқда.

Digital Inverter™ – ишончли мустаҳкамликка сармоянгиз

Совиткич ёки кир ювиш машинасини харид қилиш учун одатда даромадингизнинг сезиларли қисмини харажат қилишингиз керак бўлади. Шу сабабли техниканинг мустаҳкамлиги ва узоқ муддатли чидамлилиги танловда муҳим аҳамият касб этиши аниқ. Samsung фойдаланувчиларининг хоҳиш-истакларига эътибор билан қараганлиги сабаб Digital Inverter™ мотор/компрессори учун 20 йиллик кафолатдан фойдаланиш кўринишидаги ишончли мустаҳкамликка сармоя имконияти рўёбга чиқмоқда.

Амалда эса такомиллаштирилган мотор ҳамда компрессорлар янада самарали техник хусусиятларга эга бўлиб, совиткич ва кир ювиш машиналари бундан-да узоқроқ муддат хизмат қилади ҳамда сизнинг вақт ва даромадларингизни тежашга кўмаклашади.

Digital Inverter™ компрессор ва моторига тақдим этилаётган 20 йиллик кафолат билан сиз узоқ йиллар давомида техниканинг муаммосиз ишлашидан роҳат оласиз. Агарда, компрессор ёки мотор ишида камчилик юзага келса Samsung бепул сервис хизматини тақдим этиш ёки муаммоли компонентларни алмаштириш орқали сиз учун юқори даражадаги фойдаланиш тажрибасини таъминлайди.

Рақамли Инвертор Технологиясига кафолат тақдим этиш орқали Samsung ўз фойдаланувчилари ҳақида узоқ йиллар давомида қайғуради, ўз техникасининг мустаҳкамлигига ишонч билдиради ҳамда электрон чиқиндиларни (e-waste) камайтириш эвазига атроф-муҳитга таъсирини камайтиради.

Батафсил маълумотга www.samsung.com/uz_uz/ сайтида ҳамда Телеграм ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги Samsung расмий саҳифаларида эга бўлишингиз мумкин.

*20 йиллик кафолат фақатгина Ўзбекистонда 2023-йил январ ойидан бошлаб сотувга чиқарилган совиткич ва кир ювиш машиналаридаги рақамли инверторли мотор ва компрессорларга амал қилади. Рақамли Инвертор Технологиясига (мотор/компрессор) 20 йиллик кафолат фақатгина Samsung ва субпудратчи ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган кир ювиш машиналари ва совиткичлари учун амалда. 20 йиллик кафолат ҳеч қандай аутсорсинг маҳсулотлари учун амал қилмайди.

Реклама

Top