Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
22 сентябр куни Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» ўтказилади
Унда шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферани камроқ ифлослантирадиган транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 22 сентябр куни Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» ўтказилади.
Тадбирдан асосий мақсад автомобиллардан чиқаётган турли заҳарли газлар орқали атмосфера ифлосланишини камайтиришга ҳисса қўшиш, қолаверса, пиёда юриш ва велосипедда сайр қилишни кенг тарғиб этишдан иборат.
«Автомобилсиз кун»да шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферани камроқ ифлослантирадиган транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
18:28 / 24.05.2026
25 май куни давлат ташкилот ва идоралари ходимларининг хизмат автомашиналаридан фойдаланиши тақиқланади
17:48 / 30.03.2026
“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади
15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси
10:01 / 17.03.2025