Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 май куни давлат ташкилот ва идоралари ходимларининг хизмат автомашиналаридан фойдаланиши тақиқланади
Эртага, 25 май куни “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, республиканинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.
Фармон билан, 2026 йилнинг 1 май кунидан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилиши белгиланган.
Ҳужжатга кўра, давлат ташкилотлари ва идоралари ходимлари томонидан акция ўтказиладиган кунларда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади ва ушбу саналар иш кунларига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.
Акцияни юқори савияда ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Махсус комиссиянинг тегишли баёни қабул қилинди. Унга мувофиқ давлат фуқаролик хизматчилари томонидан “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акцияси доирасида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш мазкур ходимлар томонидан одоб-ахлоқ (этика) қоидаларининг бузилишига тенглаштирилди. Белгиланган талабларга риоя этмаслик давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига улар раҳбарлик қилаётган ташкилотларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Экоқўмита барча давлат ташкилотлари ходимлари ва фуқаролардан ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва унда фаол иштирок этиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва юртимизда соғлом экологик муҳитни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшишни сўрамоқда.
Мавзуга оид
08:31 / 10.06.2026
Сунъий интеллект ривожи экология учун қандай оқибатларга олиб келади?
13:15 / 09.06.2026
Бувайда ҳокимининг экология инспекторига куч ишлатган собиқ ўринбосари жиноий жазога тортилди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
17:03 / 23.05.2026