Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон тарихий қонун остонасида: парламентда депутатларнинг 33 фоизи аёллар бўлади
Мамлакатда аёл депутатлар кўпаяди. Сўнгги миллий сайловлардан кейин Ҳиндистондаги 778 нафар депутатлик ўринларидан фақат 104 тасини аёллар банд қилганди.
Ҳиндистон парламенти 20 cентябр куни мамлакат парламентининг қуйи палатасидаги депутатлик ўринларининг 33 фоизини аёллар учун ажратилиши борасидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Қуйи палатанинг 454 депутати қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берди. Фақат икки нафар депутат қарши овоз берган.
Қонун кучга кириши учун уни парламентнинг юқори палатаси ҳамда штат парламентлари тасдиқлаши лозим. Бундан ташқари махсус комиссия қуйи палатадаги умумий мандатлар сони ва аёл депутатлар вакил бўладиган округлар чегарасини белгилаб олиши керак бўлади.
Бу ўз ўрнида 2026 йилдан сўнг — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш натижалари маълум бўлгач рўй беради. Аҳолини рўйхатга олиш аслида 2021 йилга режалаштирилганди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб номаълум муддатга қолдирилган эди.
Сўнгги миллий сайловлардан кейин Ҳиндистондаги 778 нафар депутатлик ўринларидан фақат 104 тасини аёллар банд қилган. Аёл депутатлар сони 33 фоизга етиши мумкин бўлган энг яқин сайлов эса фақатгина 2029 йилдагина содир бўлиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, ушбу қонунни 1996 йилдан бери амалга киритишга олти марта уриниш бўлган. Бироқ ҳар сафар депутатлар томонидан қаршиликлар бўлган.
Ҳиндистонда аёллар ҳуқуқи
БМТнинг гендер тенглиги бўйича ташкилотига кўра, Ҳиндистон қонунчилигининг 80 фоиздан ортиғи ташкилот томонидан ишлаб чиқилган барқарор ривожланиш кўрсаткичларга жавоб беради. Бироқ шу билан бирга мамлакатда гендер тенгсизлик сақланиб қолмоқда.
Ҳиндистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ошиб бормоқда. Жиноятчиликни қайд этиш миллий бюроси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг ўзида шундай жиноятлардан 430 мингтаси аниқланган. Бу эса 2020 йилдаги рақамлардан 13 фоизга кўп. Бу жиноятлардан 30 мингдан ортиғи зўрлаш билан боғлиқ, ўз ўрнида бу рақам 2020 йилдагидан 20 фоизга кўпроқ.
Хотин-қизларга зўравонлик жиноятларидан ташқари танлаб аборт қилиш, аёллар инфантициди каби амалиётлар ҳам кенг тарқалган. Яъни агар боланинг жинси ҳомиладорлик вақтида аниқланса, қиз бўлган тақдирда ҳомиладорлик тўхтатилиб, аборт қилинган. Ёки туғилган вақтида ўлдириб юборилган. Бу жиноятлар сабаб 1970–2020 йилларда Ҳиндистонда 45,8 млн қиз-аёл вафот этган ёки туғилмаган дея ҳисоблайди БМТ.
Бундан ташқари Ҳиндистон меҳнат бозорида ҳам гендер тенгсизликнинг юқори даражаси сақланиб қолмоқда. 2022 йилги ҳисоб-китобларга кўра, Ҳиндистондаги барча меҳнат даромадларининг атиги 18 фоизи аёлларга тегишли.
Мавзуга оид
17:35 / 30.06.2026
Депутатларга «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари бўйича янги имкониятлар берилди
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026