Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдамни назорат қилувчи гуруҳ тузди
Жамоага АҚШ Мудофаа вазирлиги бош инспектори Роберт Сторч бошчилик қилади.
АҚШ Украина ҳарбий ёрдамдан қандай фойдаланаётганини текшириш учун гуруҳ тузди. Америка ҳарбий ёрдами устидан Мудофаа вазирлиги бош инспектори Роберт Сторч назорат ўрнатади. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.
18 октябрдан Сторч Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига жавобан НАТО иттифоқини мустаҳкамлаш мақсадида 2014 йилда Қўшма Штатлар томонидан бошланган «Atlantic Resolve» операциясининг бош инспектори бўлиб ишлайди.
У АҚШ ҳарбий ёрдами бўйича «ҳар томонлама ва самарали назоратни таъминлаш» билан шуғулланади. Роберт Сторч Украинага боради Қўшма Штатларнинг Киевга хавфсизлик ёрдамини кузатиб борувчи гуруҳни бевосита жойида бошқаради.
2023 йил 6 август ҳолатига кўра, АҚШ томонидан Украинага берилган умумий ёрдам миқдори аллақачон 66,2 миллиард долларга етган. II Жаҳон урушидан кейинги Маршалл режасидан бери Қўшма Штатлар ҳеч кимга бунчалик ёрдам кўрсатмаган. Умумий ёрдамнинг 43,1 миллиард доллари ҳарбий соҳага, 20,5 миллиард доллар иқтисодий соҳага йўналтирилган. Яна 2,6 миллиард доллари гуманитар ёрдамдир.
Мавзуга оид
20:40 / 05.07.2026
Константиновка кимнинг қўлида – Донбасснинг стратегик муҳим шаҳридаги вазият ҳақида
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026