Ўзбекистонда тизимдаги авариялар туфайли ичимлик сувининг 25 фоизи йўқотилмоқда — Ўзсувтаъминот
Ичимлик суви билан боғлиқ асосий муаммо тизимнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганида экани айтилмоқда.
Ўзбекистонда таъмирталаб тизимларда вужудга келаётган авариялар оқибатида ичимлик сувининг 25,7 фоизи йўқотилмоқда. Бу ҳақида «Ўзсувтаъминот» АЖ маълумот берди.
«Ўзбекистонда ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказиб берилишидаги асосий муаммо бу 10942 та сув иншоотининг 2318 таси яъни 21,2 фоизи, 89 минг км узунликдаги марказий ва ички тармоқларнинг 23,6 минг км ёки 26,5 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолганида», дейилади хабарда.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятига 2023 йил якунигача 12 минг километр тармоқ ҳамда 1300 та сув иншоотини қуриш ва таъмирлаш вазифасини қўйган эди.
Мавзуга оид
16:17 / 11.11.2024
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади
12:32 / 08.09.2024
“Ўзсувтаъминот” муҳим эслатма билан чиқди
22:38 / 07.09.2024
Сувсиз Ўзбекистон. Эски мавзунинг янги тафсилотлари
18:20 / 24.08.2024