Иқтисодиёт | 07:41 / 25.09.2023
26402
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ғалла ҳосилдорлиги бўйича етакчи мамлакатлар ўнталигига кирди

Ўзбекистон 68,4 ц/га натижа билан олтинчи ўринни эгаллаб, етакчи ўнталикдан жой олган.

Фото: Kun.uz

Ғалла ҳосилдорлиги бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 6-ўринни эгаллади.

Гектарига неча центнер ғалла етиштирилишига кўра тузилган умумжаҳон рейтингида биринчи ўринни 100,8 ц/га кўрсаткич билан Ирландия, иккинчи ўринни Янги Зеландия (97,1 ц/га) ва учинчи ўринни Буюк Британия (78,1 ц/га) эгаллаган.

Ўзбекистон 68,4 ц/га натижа билан олтинчи ўринни эгаллаб, етакчи ўнталикдан жой олган.

Топ-10га кирувчи мамлакатлар:

Ирландия – 100,8 ц/га;
Янги Зеландия – 97,1 ц/га;
Буюк Британия – 78,1 ц/га;
Германия – 73,0 ц/га;
Франция – 69,3 ц/га;
Ўзбекистон – 68,4 ц/га;
Миср – 64,5 ц/га;
Хитой – 58,1 ц/га;
Украина – 45,3 ц/га;
Жанубий Африка – 43,1 ц/га.

Мавзуга оид