Жаҳон | 13:47 / 29.09.2023
5840
2 дақиқада ўқилади

Кремлда Россияда кўнгиллилар тузилмаларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди

Путин «Вагнер» ХҲК собиқ қўмондони ва мудофаа вазири ўринбосари билан учрашди.

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров ва «Вагнер» ХҲК штаби собиқ раҳбари Андрей Трошев билан учрашди.

«Охирги йиғилишда турли жанговар топшириқларни бажара оладиган, биринчи навбатда, албатта, «махсус ҳарбий операция» зонасида кўнгилли бўлинмаларни тузишингиз ҳақида гапирган эдик. Сиз ўзингиз ҳам шундай бўлинмада бир йилдан ортиқ жанг қилгансиз. Бу нима эканини, қандай амалга оширилишини биласиз, жанговар ишлар энг яхши ва муваффақиятли ўтиши учун олдиндан ҳал қилиниши керак бўлган масалаларни яхши тушунасиз», — дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтирган Кремл матбуот хизмати.

Унинг сўзларига кўра, «махсус операция»нинг барча иштирокчилари - кўнгиллилар ва ҳарбий хизматчилар учун ижтимоий кафолатлар бир хил бўлиши керак. 

Аввалроқ ОАВда истеъфодаги полковник Андрей Трошев «Вагнер» гуруҳи асосчиси Евгений Пригожиннинг вориси сифатида кўрилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Айни пайтда, Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Трошевнинг Россия Мудофаа вазирлигида ишлаётгани ҳақида хабар берди. 

«У (Трошев) аллақачон Мудофаа вазирлигида иш бошлаган», деди Песков РИА «Новости» агентлигининг Трошев ҳақидаги саволига жавоб берар экан. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид