Песков: Россия Арманистоннинг Рим статутига қўшилиш ниятини маъқулламайди
Арманистон бу статут бўйича қабул қилинган қарор юзасидан тушунмовчилик юзага келишини яхши билади. Буни биз қабул қила олмаймиз, деди Кремл матбуот котиби.
Москва Ереваннинг Рим статутига қўшилиш ниятини маъқулламайди. Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Арманистон биз Рим статутининг иштирокчиси эмаслигимизни жуда яхши билади ва Арманистон бу статут асосида қабул қилинган қарор [Халқаро жиноий суднинг Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер бериши] ҳақида яхши билади. Биз Ереванда буни жуда яхши тушунишини биламиз. Биз буни маъқулламаймиз», — деди Кремл матбуот котиби.
Песковнинг сўзларига кўра, Арманистон расмийларининг бундай қарори Россияга нисбатан «ўта душманлик»дир.
У, шунингдек, Арманистоннинг Рим статутини қонуний ҳал этиш бўйича таклиф қилган келишуви тафсилотлари билан таниш эмаслигини таъкидлади.
Путин яқин келажакда Арманистонга ҳеч қандай сафарни режалаштирмаган, дея қўшимча қилди Песков.
Аввалроқ, 2023 йил март ойида Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга халқаро ордер берган эди. Улар украиналик болаларни депортация қилишда айбланган.
Бундан ташқари, Кремл вакилининг айтишича, Москва Қорабоғдаги вазият ривожини, жумладан, унинг ҳуманитар жиҳатини диққат билан кузатиб боради.
«Биз вазиятни диққат билан кузатиб борамиз, биринчи навбатда, ҳуманитар жиҳат, бу энг муҳими», деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, Россия тинчликпарвар кучлари одамларга ёрдам беришда давом этмоқда. «Кўпчилик Арманистон ҳудудига кўчиб ўтиш истагини билдирмоқда. Хоҳлаганларга ёрдам кўрсатилмоқда», — дея қўшимча қилди Кремл вакили.
Мавзуга оид
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
09:50 / 05.11.2024
Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда
09:30 / 05.11.2024
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
01:01 / 05.11.2024