Ўзбекистон | 00:15 / 29.09.2023
9124
1 дақиқада ўқилади

Президентнинг Германияга амалий ташрифи бошланди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот-хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия федерал канцлери Олаф Шолц таклифига биноан Берлин шаҳрига борди.

«Берлин-Бранденбург» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот-хизмати
Фото: Президент матбуот-хизмати
Фото: Президент матбуот-хизмати

29 сентябр куни Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлери Олаф Шолц билан музокаралар ўтказади.

Ташриф дастуридан ишбилармонлик тадбирлари ҳам ўрин олган.

Мавзуга оид