Ўзбекистон | 10:05 / 29.09.2023
6087
2 дақиқада ўқилади

Samsungʼнинг Neo QLED 4К телевизорлари: ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ «Вау»

Фото: Samsung

Samsung компанияси янги Премиум Neo QLED 4К телевизорларини ишга туширди. Моделлар уларни яратишда фойдаланилган энг янги технологиялар туфайли флагман мақомига лойиқдир.

Инновацион Neo QLED телевизорлари томошабинга аниқ тафсилотлар, реалистик овозли ҳамроҳлик ва энг муҳими, Quantum Matrix илғор технологияси ёрдамида эришилган 4К форматидаги ғаройиб тасвирни тақдим этади. Энди фильмни томоша қилиш пайтида сукут сақлаш унчалик осон бўлмайди – томошабинлар ўзларининг ҳайратларини жиловлашда қийналадилар!

Ушбу ажойиб реалистик тасвир учун адаптив бошқарув тизими жавоб беради. Вау! Энди экрандаги объектлар таҳлил қилинади – ёруғлик миқдори автоматик равишда созланади. Телевизор ўзи узатаётган тасвирга қараб ёрқинликни созлайди.

Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ "Вау"

Samsung замонавий тенденцияларга амал қилади ва шунинг учун сунъий интеллект ва машина таҳлили асосида ишлайдиган Neural Quantum процессоридан фойдаланади.

Премиум телевизорлар қаторининг янги эгаларини экрандаги дунёга тўлиқ шўнғиш тажрибаси кутмокда. Телевизор тасвирининг уч ўлчовлилиги Real Depth Enhancer технологияси туфайлидир.

Samsung фақат тасвирни узатишни такомиллаштириш билан тўхтаб қолмади. Q-Symphony технологиясини жорий этиш туфайли овоз сифати янги босқичга кўтарилди. Энди телевизор карнайи, овоз панели ва Dolby Atmos симсиз тизими симфоник режимда ишлаши мумкин – бу флагманнинг яна бир янгилиги. Вау!

Ўзбекистонда харидорлар учун 4К процессорли премиум моделлар эришимли. Ўлчами борасида қарор қабул қилиш қолади холос – уй кинотеатри учун диагонали 55, 65, 75 ва 85 дюймли Neo QLED флагман телевизорлари мос келади.

Қўшимча маълумотни ишлаб чиқарувчининг www.samsung.com/uz_uz/ сайтидан, шунингдек, Samsung’нинг Телеграм ва Инстаграмдаги расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин.

Реклама

Мавзуга оид