Ўзбекистон | 09:45 / 30.09.2023
3935
2 дақиқада ўқилади

Депутатлар меҳнат таътили давомийлиги 36 иш кунидан иборат экани белгилаб қўйилади

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилиниши муносабати билан эски кодексдаги норма «Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонунга ўтказилмоқда.

«Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. 

Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.

Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:

  • давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
  • президентнинг тақдимига биноан бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
  • бош вазир, ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.

Депутат ва доимий ишлайдиган сенаторларнинг меҳнат таътили давомийлиги 36 иш кунидан иборат эканлиги белгиланмоқда.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси қабул қилиниши муносабати билан эски кодексдаги норма «Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги қонунга ўтказилмоқда.

Қуйидагилар конституцияга мувофиқлаштирилмоқда:

  • Ҳисоб палатаси раиси Сенат маъқуллаганидан кейин лавозимга тайинланиши, палатанинг президент ва Қонунчилик палатасига ҳисобдорлиги белгиланмоқда;
  • бош прокурор Сенат томонидан номзоди маъқулланганидан сўнг президент томонидан лавозимга тайинланиши, 2 муддатдан ортиқ бир шахс бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда;
  • Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига номзод Сенат билан ўтказилган маслаҳатлашувлардан кейин президент томонидан тайинланиши киритилмоқда.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид