Спорт | 19:29 / 01.10.2023
18337
1 дақиқада ўқилади

Ҳангжоу-2022. Ўзбекистон олимпия жамоасининг яримфиналдаги рақиби маълум бўлди

Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастуридан ўрин олган чоракфинал ўйинлари якунига етди.

Мезбон Хитой олимпия жамоаси чоракфиналда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб, мағлубиятга учради – 0:2. 

Ўзбекистоннинг гуруҳдоши бўлган Ҳонгконг эса Эронни сенсацион тарзда мағлуб этиб яримфиналга чиқди. Япония эса Шимолий Кореядан устун келди.

Шу тариқа, Ўзбекистон яримфиналда Жанубий Кореяга қарши ўйнайдиган бўлди. Иккинчи финал йўлланмаси учун Япония ва Ҳонгконг ўзаро майдонга тушади.

Осиё Ўйинлари-2022. Чоракфинал 
Хитой – Жанубий Корея – 0:2
Голлар: Ҳонг 18, Сонг 35.

Япония – Шимолий Корея – 2:1
Голлар: Учино 50, Матсумара 80 – Ким 22.

Эрон – Ҳонгконг – 0:1
Гол: Поон, 11.

Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 2:1

Яримфинал. 4 октябр
Япония – Ҳонгконг
Ўзбекистон – Жанубий Корея

Финал. 7 октябр.

Мавзуга оид