Ҳангжоу-2022. Ўзбекистон Ҳонгконгни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Осиё Ўйинлари тарихида 2-бор медални қўлга киритди
Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастурида 3-ўрин учун баҳсда Ўзбекистон олимпия жамоаси Ҳонгконгга қарши майдонга тушиб, турнир тарихида 29 йил ўтиб бронза медалига эга чиқди. Ҳозиргача мусобақа тарихидаги ягона медал Хиросима-1994 чемпионлиги эди.
Темур Кападзе шогирдлари Осиё Ўйинлари-2022да учинчи марта Ҳонгконгга қарши рўбарў келишди. Гуруҳ босқичида икки марта рақиб устидан кичик ҳисобда (1:0, 2:1) ғалабага эришган олимпиячиларимиз, медал учун баҳсда ҳонгконгликларни аяб ўтиришмади – 4:0.
Алишер Одилов биринчи бўлим охирида ҳисобни очган бўлса, Ҳусайн Норчаев дублга эришди, Алибек Давронов эса ҳисобдаги фарқни тўрттага етказди.
Шу тариқа, Ўзбекистон бронза медалига эга чиқиб, Осиё Ўйинлари футбол баҳсларида 29 йил ўтиб совриндорлар қаторида бўлди. Бунгача турнирдаги илк медал Хиросимада ўтган 1994 йилги турнирда қўлга киритилган – олтин.
Осиё Ўйинлари-2022. 3-ўрин учун ўйин.
Ўзбекистон U23 – Ҳонгконг U23 – 4:0
Бош ҳакам: Нго Лан (Вьетнам)
Голлар: Алишер Одилов 43, Ҳусайн Норчаев 48, 59, Алибек Давронов 74.
Ўзбекистон U23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 11.Отабек Жўрақўзиев (10.Жасур Жалолиддинов, 69), 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (9.Улуғбек Ҳошимов, 69), 22.Алишер Одилов (20.Русланбек Жиянов, 69).
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024
Қиличбоз Париждаги олтин учун рекорд бонусга эга бўлди
14:47 / 11.06.2024