Ўзбекистон | 15:09 / 02.10.2023
10406
1 дақиқада ўқилади

Фото: Доҳада Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон раҳбари Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан кутиб олинди.

Доҳа шаҳридаги “Амири Девон” мажмуасида давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон президентини расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди ва расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид