Испания жануби-шарқидаги ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди
Мурсия шаҳридаги ёнғин дискотеканинг томида бошланган, шундан сўнг ёнғин бутун кўнгилочар марказга тарқаган.
Испания жануби-шарқидаги Мурсия шаҳрида учта дискотекага эга кўнгилочар марказда содир бўлган ёнғин оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди dpa 1 октябр, якшанба куни.
Яна тўрт киши турли даражада оғир жароҳатлар олди. Фавқулодда хизматлар вакилларининг сўзларига кўра, ўт ўчирувчилар маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 да бино ичига киришга муваффақ бўлган. Қутқарувчилар кун бўйи вайроналарни тозалашни давом эттириб, қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди, бир неча киши бедарак йўқолган. Шаҳар мэри уч кунлик мотам эълон қилди.
Ёнғин якшанба куни эрталаб бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, олов томдаги дискотекалардан бирида юзага келган, шундан сўнг у тезда марказнинг бутун ҳудудига тарқалиб кетган. Ёнғиннинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум.