Россия Тергов қўмитаси Украина қўмондонларига сиртдан айблов эълон қилди
Хусусан, Украина «ГРУ» раҳбари Кирилл Буданов ва Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчукка нисбатан айбловлар илгари сурилди.
Украина олий ҳарбий раҳбарияти вакиллари Россия ҳудудида «террорчилик ҳаракатлари» содир этганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси (РТҚ) хабар берди.
«Тергов Украина олий ҳарбий раҳбариятининг 2022 йил апрелидан 2023 йил сентябрига қадар Москва ва Москва вилояти ҳудудларида самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда 100 дан ортиқ ҳаво ҳужумларини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этгани тўғрисида етарли далиллар тўплади. Улар Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳри, Ростов, Белгород, Брянск вилоятлари ва Россия Федерациясининг бир қатор бошқа вилоятларида кузатилган», - дейилади хабарда.
Хусусан, Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов, Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук, Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Алексей Нейжпапа, Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг масофадан бошқариладиган самолётларининг 383-алоҳида полкининг командири Сергей Бурденюкка сиртдан айблов эълон қилинди. Шунингдек, судланувчилар жиноят содир этишга ўзларига бўйсунувчи ҳарбий хизматчиларни жалб қилгани аниқланди.
Тергов қўмитасининг хулосасига кўра, яқин келажакда тергов уларни қидирувга бериш ва сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлашни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024