Трамп Ню-Йорк судида фирибгарлик бўйича иш мажлисида шахсан иштирок этди
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп камдан кам ҳолларда судга келади, аммо у Ню-Йоркдаги эшитувларга шахсан ўзи етиб келди. У судя ва штат бош прокурорига мурожаат қилиб, суд жараёнини «энг катта жодугарлар ови» деб атади.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп 2 октябр, душанба куни фирибгарлик бўйича фуқаролик иши юзасидан суд жараёнида шахсан иштирок этди. Манҳэттендаги суд мажлиси бошланишидан олдин у ўзига қарши даъво берган Ню-Йорк бош прокурори Летиция Жеймс ва бир ҳафта олдин уни айбдор деб топган судя Артур Энгоронни қаттиқ қоралади.
Трамп ўзига қўйилган айбловларни «асоссиз», судя Энгоронни «ёвуз», афро-америкалик Жеймсни «ирқчи» деб атади. «Бу барча даврлардаги энг катта жодугарлар овининг давоми», - деди 77 ёшли бизнесмен ва сиёсатчи.
Демократик партия аъзоси Летиция Жеймс ўз даъвосида собиқ президент, унинг ўғиллари ва етакчи ходимларини кредитлар ва суғурта шартномалари бўйича қулайроқ шартларни олиш учун The Trump Organization ҳолдинг компанияси қийматини йиллар давомида ошириб кўрсатганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, суд жараёнида Трампнинг фирибгарликларини тўлиқ фош этиш ниятида. Унинг сўзларига кўра, инсон қанчалик бой ёки нуфузли бўлмасин, қонунлар ҳамма учун бир хил ҳисобланади.
Жараён асосан жазони белгилаш билан боғлиқ
Судя Артур Энгорон 26 сентябр куни бўлиб ўтган суд жараёнида Трампни фирибгарликда айбдор деб топганидан сўнг, энди суд жараёнида асосан бериладиган жазо чоралари кўрилади.
Собиқ давлат раҳбарини бу фуқаровий даъво бўйича қамоқ жазоси кутмаяпти, бир неча ойга чўзилиши мумкин бўлган суд жараёни унинг навбатдаги президентлик сайловларига номзодлигига таъсир қилмаслиги керак.
Жеймс Трампга 250 миллион доллар жарима солиб, Ню-Йоркда бизнес юритишни тақиқлашни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
15:30
Трамп нефт компанияси раҳбарини энергетика вазири этиб танлади
14:30
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
20:44 / 17.11.2024
Марко Рубио — бўлажак давлат котиби. У Трампга ёқиш учун қарашларини кескин ўзгартирган сенатор
17:22 / 17.11.2024