«Толибон» 200 га яқин афғонни жодугарликда айблаб ҳибсга олди
Уларнинг иши судга оширилгани айтилмоқда.
«Толибон» ҳукуматининг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги томонидан 200 га яқин одам жодугарликда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда TOLO News хабар берди. Биргина Кобул шаҳрида 67 киши ушланган.
Департамент расмий вакили Акиф Маҳажарнинг аниқлик киритишича, Афғонистон вилоятларида ҳибсга олинган «жодугарлар» сони юз кишидан ошган, улар орасида аёллар ҳам бор.
Унга кўра, барчасининг иши аллақачон шариат судларига ўтказилган. Ҳибсга олинганлар айнан нима билан шуғуллангани ҳақида маълумот берилмаган.
«Толибон» ҳокимиятни қўлга киритгач, мамлакатда исломий жиноят ҳуқуқини тиклади. 2022 йилда «Толибон» олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода афғон судялари билан учрашувда уларни шариатга мувофиқ қарор чиқаришга ундаган эди.
Мавзуга оид
19:21 / 01.11.2024
Охунзода ва Ҳаққоний қарама-қаршилиги: «Толибон» раҳбариятида низо авж олдими?
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
20:59 / 14.10.2024
«Толибон» ОАВда тирик мавжудотлар тасвирини тақиқлашга ваъда берди
19:30 / 14.10.2024