Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет ташкилотлари пулидан қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тизими ўзгаради
"Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президент қарорига мувофиқ, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш белгиланган.
Қуйидагиларни назарда тутувчи бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш, молиялаштириш ва амалга оширилишини мониторининг қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланади:
- бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан манзилли рўйхатни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;
- бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини молиялаштириш тартиби;
- бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини амалга оширилишини мониторинг қилиш.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини амалга оширишда қуйидагилар белгиланади:
- вазирлик ва идораларнинг банк ҳисобрақамларида жамғарилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш тақиқланади;
- лойиҳалар аниқ мезонлар ва жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда танлаб олинади;
- лойиҳаларни бошқариш ва техник назоратни таъминлашда ихтисослашган буюртмачи хизмати жалб этилади;
- лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизаси ва комплекс экспертизадан ўтказилади;
- хусусий экспертиза ташкилотларидан олинган хулосалар бўйича пудрат шартномалари ғазначилик идораларидан рўйхатдан ўтказилиши тақиқланади;
- дастлабки шартнома қийматига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштириш ва лойиҳа қийматини жорий нархларда қайта ҳисоблаш Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида»ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлик ва идоралар уч ой муддатда ўзларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан бошланган, давом этаётган ва тугалланмаган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари (объектлар)ни хатловдан ўтказган ҳолда, биринчи навбатда мазкур лойиҳаларни белгиланган тартибда якунига етказиш ва фойдаланишга топширилишини таъминлайди, кейинги ўринларда янгидан бошланувчи лойиҳалар (объектлар) бўйича манзилли рўйхатни низом талаблари асосида шакллантириш чораларини кўради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда, 2027 йил 1 январга қадар низом қўлланиши натижалари асосида, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш ва янги таҳрирдаги низомни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
12:22 / 25.03.2026