Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эгасиз кўчмас мол-мулкни давлат мулкига ўтказиш тартиби тасдиқланади
"Эгасиз кўчмас мол-мулкларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Фуқаролик кодексининг 191-моддасига мувофиқ эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади.
Эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин бир йил муддат ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиши мумкин.
Президентнинг «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги фармони билан Давлат активларини бошқариш агентлигига 2025 йил 1 октябрдан бошлаб эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича судларга даъво аризаларни киритиш ҳуқуқи берилган.
Белгиланишича, эгасиз кўчмас мол-мулкларни (уй-жой фондидан ташқари) аниқлаш, эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича судларга даъво аризаларни киритиш ҳамда давлат тасарруфига ўтказилган объектларидан самарали фойдаланиш вазифалари – Давлат активлари агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази томонидан амалга оширилади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи эгасиз кўчмас мол-мулкларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:
эгасиз кўчмас мол-мулкларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини белгилаш;
Давлат активларини бошқариш агентлиги органларига кўчмас мол-мулкларни эгасиз кўчмас мол-мулк деб эътироф этиши ва давлат мулкига ўтказиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш.
Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат активлари агентлиги билан биргаликда:
эгасиз бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда ҳисобини юритиш бўйича махсус электрон ахборот тизимини ишлаб чиқади;
мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун ушбу ахборот тизимини бошқа ахборот тизимлари билан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026
Кўчмас мулк бўйича солиқни бозор нархи асосида ҳисоблаш тартиби белгиланди
14:13 / 04.05.2026