Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Дуо қилиб турганларга раҳмат. Фақат шу медал етишмаётганди». Ҳасанбой Дўсматов чемпионлик таассуротлари ҳақида
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Осиё Ўйинлари-2022да ҳам чемпионликни қўлга киритгач, «Спорт» телеканали мухбири билан суҳбатда илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
-51 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз финалда таиландлик рақиби Титисан Панмотни мағлубиятга учратиб, турнирнинг олтин медалини қўлга киритди. Дўсматов аввалги Осиё Ўйинлари – Жакарта-2018да кумуш медалига эга чиққанди.
«Албатта, барча медалларнинг ўрни бўлак. Чунки ҳар бири учун алоҳида тайёргарлик кўрилади, кўп меҳнат қиламиз. Аллоҳга шукур, ўзи менга Осиё Ўйинларидаги шу битта олтин медал етишмаётганди, Яратганнинг изни билан унга эришдим. Мана энди турнирлар бўйича барча олтин медаллар уйимда жамланди.
Ота-онамга раҳмат, улар мендан ҳам кўра кўпроқ қайғуришади. Ҳар жангимда қил устида тургандек туришади. Менга мухлислик қилиб, дуо қилиб турган барчага раҳмат», - дейди Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейин.
Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов чоракфиналда покистонлик Зоҳайб Рашидни мусобақадан чиқариб юборган бўлса, яримфинал жангида япониялик Томоя Тсубоига қарши рингга чиқиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришган ҳолда финалга чиққанди.
Мавзуга оид
10:01 / 22.02.2026
Бектемир Мелиқўзиев рақибини техник нокаутга учратди
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
23:11 / 13.12.2025