Фронт яқинидаги кўнгиллилар ва Луҳанскдаги рус артиллериячилари. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 588-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Сунъий йўлдош тасвирлари РФ Қора денгиз флотининг бир қисми Севастополдан Новороссийскка кўчирилганини тасдиқлади.
- Украина разведкаси Қримга махсус топшириқли бўлинма туширилгани ҳақида хабар берди. Россия ФХХ украин ҳарбийларидан бири қўлга олинганини маълум қилди.
- ФИФА футбол бўйича Россия ўсмирлар жамоасига жаҳон чемпионатларида иштирок этишга рухсат берди. Улар байроқ ва мадҳиясиз қатнашиши мумкин.
- Қрим кўпригидаги портлашга алоқадорликда айбланиб махсус хизматлар томонидан қўлга олинган петербурглик Олег Антипов очлик эълон қилди.
- «ВКонтакте» сафарбар қилинган россияликлар уйга қайтишга чақирилган постларни блокламоқда. Ижтимоий тармоқ Бош прокуратуранинг Украинадаги уруш ҳақида «ишончсиз» маълумот бўйича талабини блокировка учун асос сифатида келтирмоқда.
- Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Запорижжя областининг оккупация остидаги Токмак шаҳри ҳудудида ўз Су-35 қирувчи самолётини уриб туширган.
- Биринчи каналнинг собиқ ходими Марина Овсянникова армия тўғрисидаги «фейклар» иши бўйича сиртдан саккиз ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди. Овсянникова Россияни 2022 йил октябрида тарк этганди.
- РФ мудофаа вазирлиги тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари украинларнинг 31 та учувчисиз учар қурилмасини уриб туширганини эълон қилди. Украина хавфсизлик хизмати Белгород областида россияликларнинг «Триумф» комплекси йўқ қилингани ҳақида хабар берган.
Луҳанск яқинидаги россиялик артиллериячилар
Кўнгилли ветеринарлар Запорижжя областининг фронт яқинидаги қишлоғида
Киевдан кўнгилли ветеринарлар гуруҳи маҳаллий аҳоли вакилларига вакцинация, стерилизация ва жониворларни даволаш ишларида ёрдам кўрсатиш учун фронтдан 25 километр масофадаги Таврийске қишлоғига келган.
Украинанинг ёзги қарши ҳужуми бошланганидан кейин Запорижжя областининг жанубий қисми фаол ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланган (Таврийске қишлоғи Орихивдан атиги 15 километр, Работине қишлоғидан эса 30 километр масофада жойлашган). Украина қуролли кучлари оғир жанглардан кейин август ойи охирида Работине қишлоғи харобаларини эгаллаганди. Шундан кейин украинларнинг Орихив йўналишидаги юриши тўхтаб қолган.
Киевдаги дафн маросими
Мавзуга оид
21:11 / 29.11.2024
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
14:48 / 29.11.2024
ЕП Украинага ёрдамни ва РФга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
14:11 / 29.11.2024
Украинада РФ ҳарбийларининг асирларни отиб ташлаши тергов қилинмоқда
21:07 / 28.11.2024