19:00 / 05.10.2023
19934

Mobiuz абонентлари ҳар ой пул совринларини ютиб олишлари мумкин

Бунинг учун улар умумий соврин жамғармаси 1 миллиард сўм бўлган «MOBImania» акцияси иштирокчисига айланиши керак.

Фото: Mobiuz

Mobiuz мобил алоқа операторининг янги ва амалдаги абонентлари фойдали хизматлардан янада манфаатлироқ фойдаланишлари мумкин. Компаниянинг расмий мобил иловасида турли хил харидлар ва ҳаракатлар учун улар энди махсус Mobicoin’лар олишади. Ушбу Mobicoin’ларни тўпламлар ва хизматларга алмаштириш мумкин, бу эса автоматик равишда «MOBImania» акцияси иштирокчисига айланиш имконини беради.

Акция бўйича олти ой давомида ҳар ойда 2 миллион сўмдан 50 миллион сўмгача ютадиган 20 нафар тасодифий ғолиб аниқланади. Бундан ташқари, 24 ва ундан ортиқ имконият тўплаган барча иштирокчилар акция натижаларига кўра бош соврин – 100 миллион сўмни ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Акцияда қатнашиш учун учта оддий ҳаракат талаб этилади:

1) Mobiuz мобил иловасини юклаб олиш ва ўрнатиш, ундан Mobiuz рақами билан рўйхатдан ўтиш. Натижада фойдаланувчи автоматик равишда биринчи 50 та Mobicoin’ни олади.

2) Mobicoin’ларни тўплаш. Mobiuz мобил иловасидаги абонентларнинг кейинги барча ҳаракатлари уларга  Mobicoin’ларни олиб келади: пластик картани улаш, дўстларни таклиф қилиш, турли онлайн хизматлар учун тўловларни амал ошириш, интернет-тўпламлар, дақиқалар, чексиз ижтимоий тармоқлар хизматларини харид қилиш, MobiCinema мобил телевидениесини ёқиш ва бошқалар.

3) Йиғилган Mobicoin’ларни турли бонусли тўпламлар ва хизматларга алмаштириш. Шу билан бирга абонент акциясида иштирок этиш учун махсус Mobiticket’лар (имкониятларга) автоматик равишда эга бўлади. Айирбошлаш учун ишлатиладиган ҳар 50 та Mobicoin 1 та Mobiticket’га тенг.

Кичик бир мисол. Mobiuz абоненти Анвар К. компаниянинг мобил иловасидан фойдаланади. 3 октябр куни у илова орқали ўз балансини 50 минг сўмга тўлдирди (бу унга 100 та Mobicoin олиб келди), шунингдек, онлайн таълим хизматларидан бири учун 300 минг сўм (+150 Mobicoin) тўлади. Шундай қилиб, у 250 Mobicoin бонус тўплади.

200 Mobicoin’га Анвар бир ойлик чексиз Youtube хизматини фаоллаштирди. Шу билан бирга у акцияда иштирок этиш учун 4 та Mobiticketни ҳам қўлга киритди (ҳар 50 та Mobicoin учун биттадан Mobiticket). Анвар Mobicoin’ларни тўплашда давом этиши ва уларни турли хизматларга алмаштириши, шунингдек, акцияда ғалаба қозониш имкониятини ошириши мумкин.

«MOBImania» акцияси бошланиши муносабати билан Mobiuz махсус ролик чиқарди:

Акция бўйича қўшимча маълумотни компания веб-сайтида олиш мумкин. Қизиқтирган барча саволлар билан эса Mobiuzʼнинг махсус алоқа ботига мурожаат қилса бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top