Мирзиёев ва Путин ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошганини қайд этди
Товар айирбошлаш ҳажми йил охиригача 12 миллиард долларга етади. Икки-уч йилда 20 миллиардга етказиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўсаётгани, Россия ва Ўзбекистон стратегик шерик ва иттифоқчи экани ва бу ҳамкорлик фаоллашиб бораётганини қайд этдилар.
«Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 26 фоизга ўсган бўлса, жорий йилнинг етти ойида бу кўрсаткич 14,4 фоизни ташкил этди. Россия Ўзбекистон билан товар айирбошлаш бўйича ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонда Россия иштирокида 3 мингта компания, 700 та ўзбек компанияси Россияда фаолият юритмоқда», деди Владимир Путин.
«Олдин бизда бундай ўсиш кузатилмаган эди. Йил охиригача (товар айирбошлаш ҳажми) 12 миллиард долларга етади. Ҳар йили ўртача 20 фоизга ўсяпти. Икки-уч йил шу тезликда 20 миллиардга етамиз, бу ҳақда келишиб олганмиз», деди Шавкат Мирзиёев.
Музокаралар тор ва кенгайтирилган таркибда ўтказилади. Қайд этилишича, икки давлат президентлари нафақат иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини, балки халқаро кун тартибини ҳам муҳокама қилади.
«Шавкат Мирзиёев самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантиришда мисли кўрилмаган натижаларга эришилаётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон-Россия муносабатларининг барча йўналишлари бўйича ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани ва салмоқли даражада юксалаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларидаги аниқ йўналтирилган биргаликдаги фаолият натижалари юқори баҳоланди, улар сифат жиҳатидан ўзгаргани юқори баҳоланди.
Саноат кооперациясини, энг аввало, машинасозлик, металлургия, энергетика, қайта ишлаш, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда кенгайтириш бўйича доимий фаолият юритувчи қўшма гуруҳ тузилган.
Музокараларда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор бошқа келишувларга эришилди», дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Музокаралар якунида Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев қўшма баёнот билан чиқишлари кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
09:50 / 05.11.2024
Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда
09:30 / 05.11.2024
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
01:01 / 05.11.2024