Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довони йўлининг 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизими жорий қилинади
Тизим автомобиллар ҳаракати вақтида уларнинг вазнини ўлчаш имконини беради.
2025 йилда А-373 «Тошкент – Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 100 км қисмида пилот тариқасида интеллектуал транспорт тизими жорий қилинади. Бу ҳақда Автомобил йўллари қўмитаси хабар берди.
Интеллектуал транспорт тизими автомобиллар ҳаракати вақтида уларнинг вазнини ўлчаш имконини беради.
Шунингдек, Бухоро вилоятида халқаро аҳамиятга молик 87 км узунликдаги 4 та йўлакли, цемент-бетон қопламали автомобил йўли реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилади. Шунингдек, 110 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўллари капитал таъмирланади.
Шунингдек, давлат-хусусий шерикчилик асосида 2 та катта лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Булар, Тошкент – Андижон ва Тошкент – Самарқанд пуллик автомобил йўллари ҳисобланади.
Қайд қилинишича, 2023 йилда ушбу лойиҳалар учун 175 млн доллар миқдорида маблағлар ўзлаштирилиши таъминланади.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
11:25 / 24.03.2026