Ўзбекистон | 21:33 / 06.10.2023
12103
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Ўзбекистон нефт ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади

Нефт ва нефт маҳсулотларини темир йўл орқали етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Фото: Kremlin.ru

Россия ва Ўзбекистон ўртасида нефт етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, нефт маҳсулотларини темирйўл орқали етказиб бериш бўйича келишувлар имзоланди.

Interfax хабарига кўра, Россия транспорт вазири Виталий Савелйев ва Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов нефт маҳсулотларини темирйўл орқали етказиб бериш тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Бундан ташқари, Россия энергетика вазири Николай Шулгинов ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов нефт етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид