Жаҳон | 21:28 / 06.10.2023
19209
2 дақиқада ўқилади

Уч мамлакат президенти Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия гази транзитига старт беради

Тарихда биринчи марта Россия гази Марказий Осиёга етказиб берилади.

Фото: ТАСС

7 октябр куни Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтади, бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунида маълум қилди.

Маросимда Путин, Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирок этади.

«Бу ушбу транспорт тизимлари фаолияти тарихида биринчи марта содир бўлмоқда. Россия гази ҳеч қачон Марказий Осиёга юборилмаган», деди Путин.

Унинг қўшимча қилишича, томонлар газ транзитини имкон қадар тезроқ бошлашга келишиб, бунинг учун барча тегишли шарт-шароитларни яратишган.

«Бизнинг газимиз Ўзбекистонга Қозоғистон орқали етказилади. Ёқилғининг бир қисми Қозоғистонга ҳам етказиб берилади», деди Россия президенти.

2022 йил ноябр ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан «учтомонлама газ иттифоқи»ни тузиш режалари ҳақида маълум қилганди. 2023 йил май ойида Қозоғистон ҳукумати Россиядан Ўзбекистонга газ транзити бўйича музокаралар бошланганини эълон қилди. Июн ойида Ўзбекистон Россия билан 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома тузди. Келишув кунига 9 миллион куб метр газ импортини назарда тутади. Газ етказиб бериш 1 октябрдан бошланиши эълон қилинган эди. Бироқ, кейинчалик октябр ойи охирига қолдирилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда