Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки миллион киши яшайдиган Ғазо сектори «зарбалар ёмғири» остида қолди. Фотосуратлар
Бу ерда яшовчи аҳоли вазият асирига айланган. Исроил ҳукумати бу ҳудудни тарк этишга чақирган, аммо уларнинг борар жойи йўқ.
Ғазо устида тутун. Fatima Shbair / AP / Scanpix / LETA
7 октябр тонгида Яқин Шарқда янги уруш бошланди. ҲАМАС ҳаракати Исроил бўйлаб минглаб ракеталар учиришди, қуролланган гуруҳлар чегарани бузиб ўтиб аҳоли яшаш манзилларига ҳужум қилишди, юзлаб кишилар ўлдирилди ва гаровга олинди (улар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам, ҳарбийлар ҳам бор). Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо сектори бўйлаб ўт оча бошлади: 9 октябрга ўтар кечасининг ўзида исроилликларнинг ракеталари 500 дан ортиқ нишон бўйлаб зарба берган.
Ғазо сектори расман Фаластиннинг бир қисми саналади, аммо Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Фаластин мухторияти маъмурияти амалда бу ҳудудни 2007 йилдан буён назорат қилмайди, ўшанда бу ҳудудда ҳокимиятни ҲАМАС ҳаракати аъзолари куч билан эгаллаб олишганди. Унинг аъзолари сони аниқ эмас, аммо бу максимум ўн минг кишини ташкил этади. Бутун Ғазо секторида яшовчи аҳоли сони — АҚШ Марказий разведка бошқармасининг 2020 йил июлидаги маълумотларига кўра, икки миллион атрофида. Шу билан бирга секторнинг жами майдони — атиги 360 квадрат километрни ташкил этади, яъни бу ер дунёда аҳоли энг зич яшовчи ҳудудлардан бири ҳисобланади. ҲАМАС ўз ҳарбий объектларини тўғридан тўғри аҳоли яшаш уйлари, масжидлар, мактаблар, шифохоналар яқинига жойлаштирган — қисман шунчаки жой етишмаслиги туфайли, қисман исроиллик ҳарбийлар бу нишонларга зарба беришини қийинлаштириш мақсадида.
Сектор ҳудудидан чиқиб кетиш жуда қийин: бу ерда аэропорт йўқ, порт Исроил флоти томонидан блокланган, қуруқлик бўйлаб эса Исроилдан ташқари Миср томон ягона ўтиш йўли бор. Аммо Фаластин паспорти билан қайсидир мамлакат ҳудудига ўтишнинг ўзи бўлмайди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 7 октябр куни ҲАМАСни йўқ қилишга ваъда берган ва Ғазо сектори аҳолисини «зудлик билан кетиш»га чақирганди — аммо амалда икки миллион кишининг кетар жойи йўқ.
Ali Hamad / APA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Yousef Masoud / AP / Scanpix / LETA
Loay Ayyoub / The Washington Post / Getty Images
Loay Ayyoub / The Washington Post / Getty Images
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA
Mohammed Abed / AFP / Scanpix / LETA
Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Ali Jadallah / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ali Jadallah / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Saher Alghorra/ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA
Mahmoud Fareed / Apaimages / SIPA USA / Scanpix / LETA
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA
Haitham Imad / EPA / Scanpix / LETA
Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
15:41
Исроил сулҳга қарамай Ғазодаги бошпанага ҳужум уюштирди: камида 6 киши ҳалок бўлди
11:40 / 18.12.2025
Берлинда эркак Исроилга қарши шиори учун жаримага тортилди
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
23:30 / 14.12.2025