Жаҳон | 14:50 / 10.10.2023
20078
4 дақиқада ўқилади

Грозада қурбонларни дафн этиш давом этмоқда, Киевликлар контейнерда яшамоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 593-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Россия қўшини Харкив области Гроза қишлоғига 5 октябр куни йўллаган зарба бўйича изоҳ берди. У 53 киши ҳалок бўлган кафеда «юқори мартабали украиналик нацистлардан бирининг дафн маросими бўлаётгани, унда кўплаб неонацист шериклари ҳам қатнашгани»ни айтди. У бу билан амалда зарба россияликлар томонидан берилганини тасдиқлади.
  • Володимир Зеленский «мавжуд жуда аниқ маълумотларга кўра, Россия Яқин Шарқда уруш авж олишидан манфаатдорлиги» ҳақида гапирди.
  • Зеленский ҳудудий мудофаа кучлари қўмондони Игор Танцюрни лавозимдан бўшатди ва бу лавозимга генерал-майор Анатолий Баргилевични тайинлади, у бунга қадар Украина ҚК қуруқлик қўшинлари штаби бошлиғи ўринбосари эди. Танцюр Украина ҚК ҳудудий мудофаа кучларига 2022 йил майидан буён бошчилик қилиб келаётганди.
  • Украина ҳарбий разведкаси махсус топшириқли бўлинмалари уч марта Энергодар атрофига ташланган, бу ҳақда Разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов маълум қилди.
  • Россияда Киев ҳудудий мудофаа кучлари сафига қўшилган ҳуқуқшунос Иля Новиковга нисбатан «рақиб томонига ўтиш» бўйича жиноий иш очилган.

Кун кадри. Гроза қишлоғида дафн маросими

Харкив областининг Гроза қишлоғи ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири, 57 ёшли Ирина Харбакнинг дафн маросими.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Харкив яқинидаги Гроза қишлоғи аҳолиси россияликларнинг 5 октябр кунги зарбаси қурбонлари ёдгорлигига гуллар келтиришмоқда. Ҳужум оқибатида жами аҳолиси 330 киши бўлган қишлоқда 53 киши ҳалок бўлган.
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA

Кўчадаги контейнерда яшаётган киевлик аёл

Киевлик Каринанинг квартираси ракета зарбалари вақтида вайрон бўлган. У энди дўстлари ва мушуги билан бирга кўчадаги контейнерда яшамоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донбасс шимолидаги украин миномётчилари

Украина ҚК жангчиси олдинги чизиқдаги блиндажда миномёт снарядини текширмоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар миномётни россияликларнинг позицияларини ўққа тутиш учун тайёрламоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Украинлар миномётидан зарба
Reuters / Scanpix / LETA

Фронт чизиғидаги россиялик артиллериячилар

 

Россиялик ҳарбий украин позицияларини ўққа тутишдан олдин 2Б9 «Василек» автома миномётига снарядлар олиб кетмоқда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Россиялик аскарлар миномётни ўқламоқда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Украина ҚК позицияларини миномётдан ўққа тутаётган россиялик ҳарбийлар
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Волгоградда курсантлар қасамёди

 

Аннексия қилинган «ДХР» раҳбари Денис Пушилин ИИВнинг Волгоград академияси ва ИИВ академиясининг Мамаев қўрғонидаги Донецк филиали курсантлари қасамёдини қабул қилмоқда
Коммерсант / SIPA USA / Scanpix / LETA

Ўққа тутилган Харкив манзаралари

6 октябр тонгида россиялик ҳарбийлар Харкивни ҳам ўққа тутишганди. Зарбалар фуқаролик объектлари, жумладан турар жойлар бўйлаб берилган. Сўнгги маълумотларга кўра, 16 киши ҳалок бўлган, жумладан тўққиз ёшли бола ва унинг 68 ёшли бувиси. Тинч аҳоли вакилларидан 30 киши яраланган, улар орасида — ҳалок бўлган боланинг 11 ойлик укаси ҳам бор. Қуйида зарба оқибатлари акс этган суратлар.

Харкивда россияликлар ракетаси келиб урилган уй
Oleksandr Magula / Global Images Ukraine / Getty Images
Oleksandr Magula / Global Images Ukraine / Getty Images
Ўққа тутилган кўп квартирали уй подъезди
Oleksandr Magula / Global Images Ukraine / Getty Images
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид