Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ қарзини 6 ой ичида бўлиб тўлаш белгиланмоқда
Солиқ кодексига тўловга қобилиятсизликнинг соғломлаштириш жараёнида жорий солиқ тўловларини тўлашни тўхтатиб туриш ва мазкур тартиб-таомил якунлангач, солиқ қарзларини олти ой ичида тенг миқдорда бўлиб тўлаш тўғрисидаги ўзгариш киритилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс, 18 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
«Солиқ кодексига тўловга қобилиятсизликнинг соғломлаштириш жараёнида жорий солиқ тўловларини тўлашни тўхтатиб туриш ва мазкур тартиб-таомил якунлангач, солиқ қарзларини олти ой ичида тенг миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш, қарздор юридик ва жисмоний шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисмини даромад сифатида ҳисобга олмасликни назарда тутиш белгиланмоқда», деди қўмита раиси Шарофиддин Назаров.
Шунингдек, фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритишга ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган адвокатлар суд бошқарувчиси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқи берилганлиги муносабати билан «Адвокатура тўғрисида»ги қонунга ҳам қўшимча киритилмоқда.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар ва мутахассислар томонидан билдирилган таклифлар атрофлича кўриб чиқилди. Лойиҳага улар асосида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, бир қатор таҳририй тузатишлар қилинди, — деди маърузачи.
Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ветнамда ичида сайёҳлар бўлган катер ағдарилиб кетди
Жаҳон | 09:39
-
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:05
-
Усик Дюбуани чуқур нокаутга туширди
Спорт | 08:21
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
Мавзуга оид

18:04 / 12.07.2025
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тузилди – асосий маълумотлар

17:00 / 05.07.2025
“Golden cash” иши: “кўринмас одам” ўзбекистонликларни қандай чув туширганди?

16:18 / 30.06.2025
Қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг йиллик ҳажми 7 тоннага етказилади

10:34 / 27.06.2025