Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Солиқ» иловасидаги кешбэк маблағларини дарахт экишга йўналтириш имконияти пайдо бўлди
Ўзбекистонликлар «Солиқ» иловасида йиғилган кешбэк маблағларини ихтиёрий равишда дарахт ва кўчатлар экишга йўналтириши мумкин. Илованинг «Банк карталари» бўлимига «Дарахт ва кўчатлар экиш жамғармаси» хизмати қўшилди.
«Солиқ» мобил иловаси фойдаланувчилари харидлар ва хизматлар учун тўпланган кешбэк маблағларини ихтиёрий равишда дарахт ва кўчатлар экишга йўналтириши мумкин бўлди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур имконият президентнинг 2025 йил 18 ноябрдаги қарори асосида Солиқ қўмитаси ва Экология қўмитаси ҳамкорлигида жорий этилган.
Янги хизмат июн ойидан бошлаб «Солиқ» мобил иловасининг янгиланган версиясида ишга туширилди. Фойдаланувчилар кешбэк маблағларини илованинг «Банк карталари» бўлимида жойлашган «Дарахт ва кўчатлар экиш жамғармаси» хизмати орқали ўтказиши мумкин.
Маблағларни ўтказиш ихтиёрий.
Мавзуга оид
09:20 / 29.06.2026
Энди чекларни «Солиқ» иловасига юклаганлар автомобил ютиб олиши мумкин
18:03 / 25.06.2026
123 мингдан ортиқ фуқаро шубҳали харидорлар реестрига киритилди
11:45 / 17.06.2026
Солиқ олий мактабида бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилади
09:18 / 29.04.2026