Қозоғистон нефти Ўзбекистон бозоридан мажбуран сиқиб чиқарилмаяпти — ҚЭВ
Россиянинг арзон нефти Қозоғистон нефтини Ўзбекистон бозоридан сиқиб чиқараётгани йўқ, демоқда Қозоғистон расмийлари.
Россия нефти Қозоғистон нефтини Ўзбекистон бозоридан сиқиб чиқараётгани йўқ. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги (ҚЭВ) хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудуди орқали 300 минг тонна Россия нефтини транзит қилиш бўйича келишувга мувофиқ, йил бошидан буён 79 минг тонна нефт Ўзбекистонга етказиб берилган.
Шу билан бирга, Қозоғистон нефтининг Ўзбекистонга экспорти 2022 йилда 87 минг тоннани, 2023 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича эса 46 минг тоннани ташкил этган.
«Баъзи интернет-ресурсларда Россия нефтининг Ўзбекистон бозорига етказиб берилиши қозоқ нефтини сиқиб чиқараётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Мен айтмоқчиманки, бу ҳақиқат эмас. Бугунги кунга қадар Ўзбекистонга 87 минг тонна қозоқ нефти етказилган. Агар уддалай олсак, таъминот шартларини яхшилаш бўйича келишиб олсак, шунга мос равишда ҳажм ҳам ортади. Россия нефти ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонга етказиб берилмоқда, бироқ у қозоқ нефти ҳажмидан анча паст», деди Энергетика вазири ўринбосари Ерлан Аккенженов.
Департаментнинг таъкидлашича, агар Ўзбекистон томони Хитой ёки бошқа хорижий давлатларга қараганда яхшироқ нарх ва шартларни таклиф қилса, Қозоғистон нефт етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
Ўзбекистонга нефт Чимкентдаги Шағир нефт қуйиш станцияси ва Атираудаги Қосимов нефт насос станциялари орқали етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон нефт экспорти Қозоғистон нефт экспорти умумий ҳажмининг 0,13 фоизини ташкил этди, деб қайд этди Энергетика вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябр куни Россия ва Ўзбекистон ўртасида нефт етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, темир йўл орқали нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишув имзолангани ҳақида хабар берилган эди. Таъминот ҳажми қандай бўлиши ҳақида маълумот берилмади.
Шу билан бирга, Россиянинг «Ведомости» нашри 2023 йил биринчи ярмида Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини пасайтиргани, бунга нисбатан арзонроқ Россия нефти экспорти сабаб бўлгани ҳақида ёзган эди.
Мавзуга оид
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
09:50 / 05.11.2024
Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда
09:30 / 05.11.2024
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
01:01 / 05.11.2024