Исроил армияси Ғазо секторида рейд ўтказди
ЦАХАЛ бу ҳаракатлар аввал эълон қилинган қуруқликдаги операциянинг бир қисми эмаслигини таъкидламоқда.
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторида бир неча маҳаллий рейдлар ўтказди. Бу ҳақда Fox News телеканали Исроил қўшинлари вакилларига таяниб хабар берди.
Олинган маълумотларга кўра, 13 октябр куни Исроил мудофаа кучларининг пиёда қўшинлари ва танклари Ғазо секторига кириб борган. Шу билан бирга, ЦАХАЛ бу ҳаракатлар аввал эълон қилинган қуруқликдаги операциянинг бир қисми эмаслигини таъкидлади.
«ЦАХАЛ хабарига кўра, унинг пиёда аскарлари ва танклари маҳаллий рейдлар ўтказиш учун Ғазо секторига кирган», дейилади телеканал материалида.
Аввалроқ, Исроил Мудофаа кучлари Ғазо сектори тинч аҳолисини ўз хавфсизлиги учун минтақа жанубига кўчиб ўтишга чақирган, ЦАХАЛ шаҳарда «фаол ҳаракат қилишини» ва тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча чораларни кўришга ваъда берган эди.
Ўз навбатида, БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик Исроил Мудофаа вазирлиги ва ЦАХАЛ 1,1 миллион ғазоликни 24 соат ичида жанубга кўчиб ўтиши талаби ҳақида ташкилотни хабардор қилганини айтди.
Дюжаррикнинг таъкидлашича, БМТ «бундай кўчишни ҳалокатли гуманитар оқибатларсиз имконсиз деб билади». «Биз бу бир неча кун давом этишини тушунамиз», деди ЦАХАЛ вакили Даниэл Хагарий бу сўзларга жавобан.
Мавзуга оид
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024