Ўзбекистон | 22:41 / 13.10.2023
14414
1 дақиқада ўқилади

Хусусий «заправка»ларда 9 млн 150 минг литр нефт маҳсулотлари сифатсиз экани аниқланди

Сифатсиз нефт маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келиши айтилмоқда.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

2023 йилнинг ўтган 9 ойида айрим хусусий «заправка»ларда 9 млн 150 минг литр нефт маҳсулотлари сифатсиз экани аниқланиб, уларнинг истeъмолга чиқарилишининг олди олинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказилмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг январ–сентябр ойларида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефт маҳсулотлари сотилаётгани аниқланган. 179 млн 39 минг литр нефт маҳсулотларининг 9 млн 150 минг литри сифатсизлиги боис истеъмолга чиқарилмаган. 

Сифатсиз нефт маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келиши айтилмоқда.

Мавзуга оид