Виза режими соддалаштирилди
Айни пайтда 93 хорижий давлат фуқаролари учун визасиз кириш, 56 давлат учун электрон кириш визаси, 47 давлат учун беш кунлик транзит визасиз кириш, шунингдек, 76 давлат учун туристик виза беришнинг енгиллаштирилган тартиби белгиланди.
55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистонга келувчи Хитой, АҚШ ва Виетнам фуқаролари учун визасиз кириш режими жорий қилинди.
Бундан ташқари, «Vatandosh», «Student visa», «Academic visa», «Medical visa» ва «Pilgrim visa» каби янги кириш виза турлари белгиланди.
Туристлар сони
Ўзбекистонга келган хорижий туристлар сони 2017 йилда 2,7 млн нафар бўлса, 2022 йилда 5,2 млн, 2023 йил ўтган 9 ойида 4,3 млн.ни ташкил этмоқда. Туристларнинг мамлакатимизда ўртача қолиш муддати 4–5 кунни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга ортди.
Ҳар бир хорижий туристнинг республика ҳудудида бевосита саёҳат харажатларидан ташқари сарфлайдиган ўртача маблағ суммаси 2017 йилда 197 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2023 йилда 400 АҚШ долларига етди ва туризм экспорти ҳажми 2023 йил 9 ойида 1,72 млрд долларга етди.
Маҳаллий (ички) сайёҳлар сони ҳам 2017 йилга нисбатан 107 фоизга ўсиб, 14,9 миллион нафарни ташкил қилди.
Туризм инфратузилмаси
Меҳмон ўринлари сони 2017 йилдаги 37 мингтадан 3,4 баробарга кўпайиб, 128 мингтага етди. Жойлаштириш воситалари сони 2017 йилдаги 767 тадан 2023 йилда 5,5 мингтага етказилди.
2017 йилда 749 та туристик ташкилот ва турагентлар фаолияти йўлга қўйилган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони 2 404 тага етди.
Гид-экскурсоводлар сони эса эса 574 тадан 2864 тага етди.
Янги йўналишлар
Республиканинг туризм салоҳияти юқори бўлган фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» мақомини бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий қилинди.
Мамлакатимизда биринчи бўлиб Самарқанд тумани Конигил қишлоғида 52 та ҳунармандчилик ва дам олиш масканлари мавжуд бўлган «туризм қишлоғи» ташкил этилди ва 200 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.
2022 йил давомида Навоий вилоятининг Нурота туманида Сентоб туризм қишлоғи ҳамда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги Эртош-сой ва Овжазсой қишлоқларига «туризм қишлоғи» мақоми берилди. Ушбу қишлоқларда 90 та оилавий меҳмон уйлари, 20 турдаги хизматлар ташкил этилиши натижасида 400 га яқин қишлоқ аҳолиси бандлиги таъминланди.







