Фан-техника | 21:37 / 17.10.2023
33827
1 дақиқада ўқилади

iPhone смартфонлари дастурини қутиси очилмаган ҳолда янгилаш имконияти жорий қилинади 

Харидорлар Wi-Fi тармоғини излаб овора бўлишига ҳожат қолмайди: iOS версияси ҳар доим янги бўлади. 

Фото: mashable.com

Apple компанияси янги iPhone смартфонларини созлаш жараёнини соддалаштирмоқчи. Агар қурилма сотувлар бошланганида харид қилинмаган бўлса, одатда ундан фойдаланишдан олдин, iOS дастурини сўнгги версиясига янгилаш керак бўлади. Янги тизим Apple дўкони ходимларига қутини очмасдан қурилмага сўнгги дастурни ўрнатиш имконини беради. 

Bloomberg мухбири Марк Гурманнинг хабар беришича, Apple шу мақсадда «симсиз зарядловчи қурилмага ўхшаш жиҳозни» ишлаб чиқмоқда. Ходим дастурни янгиламоқчи бўлса, iPhone солинган қутини ушбу жиҳоз устига қўяди, шунда смартфон ишга тушади ва iOS янги версиясини юклаб олади. Жараён якунлангач, яна ўчади. 

Гурман сўзларига кўра, бундай ускуналар 2023 йил охиригача дўконларда пайдо бўлади. Гап фақат Apple Store ҳақида кетяптими ёки ваколатли сотувчилар ҳам iPhone смартфонини қутисини очмасдан янгилай оладими, ҳозирча аниқ эмас.

Мавзуга оид

Эълонлар