Қозоғистонда одам аъзолари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ ушланди
Гуруҳ таркибида тиббиёт ходимлари, нотариуслар, реципиентлар ва донорлар борлиги айтилмоқда.
Олмаота вилояти полиция бошқармаси инсон аъзоларини сотиб олиш ва сотиш бўйича жиноий схема тузган гуруҳ фаолиятига барҳам берди. Бу ҳақда Polisia.kz хабар берди.
Қайд қилинишича, Олмаота, Жамбил ва Туркистон вилоятларидаги уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмалари томонидан 22 нафар гумондор ушланган. Улар орасида тиббиёт ходимлари, нотариуслар, реципиентлар ва донорлар борлиги айтилмоқда.
Улар реципиент ва донорларни излаш, қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш ноқонуний трансплантация операцияларини ташкил этиш билан шуғулланган. Битимлар суммаси 6-10 миллион тенгени (тахминан 150-250 млн сўм) ташкил этиб, саккизта шундай факт аниқланган. Уч нафар асосий ташкилотчи ҳибсга олинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчилардан нақд пуллар, ҳужжатлар, рақамли ахборот воситалари ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилган.
Ҳолат бўйича Қозоғистон Жиноят кодексининг 116-моддаси (Тирик одамнинг аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш ёки бошқача тарзда қўллаш учун олиб қўйиш ёки қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, шунингдек, ноқонуний операцияларни амалга оширишга мажбурлаш) билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондорларга мол-мулки мусодара қилинган ҳолда, ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид солмоқда.
Мавзуга оид
16:14 / 16.12.2024
Коррупционерларнинг 80 фоизи қамалмаган, Андижон антирейтингда биринчи ўринда — миллий маъруза
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
19:17 / 28.11.2024